Неймар Бразилияда 1 миллион доллар жаримага тортилиши мумкин

Спорт

image

ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймарнинг Рио-де-Жанейродан 130 километр узоқликдаги саройи атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари рухсатисиз қурилгани маълум бўлди.

Расмийлар “турли хил экологик қоидабузарликлар”, жумладан, сув йўлини буриш каби ҳолатларни аниқлади. Шунингдек, улар рухсат этилмаган қазиш ишлари, тупроқ, тош ва қояларнинг ҳаракатланиши, соҳил қумидан рухсатсиз фойдаланишни қайд этган.

“Кейинги ишимиз аниқланган қоидабузарликларни баҳолаш ва жарима солишдан иборат бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра, атроф-муҳитга етказилган зарарни қоплаш суммаси камида 5 миллион реални (тахминан 1 миллион доллар) ташкил этади”, дейди шаҳар ҳокими.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг