Неймар бир нечта шартлар эвазига термага чақирилгани маълум бўлди
Спорт
−
21 Май 2064 1 дақиқа
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарни 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун якуний таркибга бир нечта шартлар эвазига киритгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, Карло Анчелотти 34 ёшли “Сантос” ҳужумчиси билан видеомулоқот ўтказиб, унинг келажакдаги роли ҳақида аниқ тасаввурга эга эканини айтган. Италиялик мутахассис Неймар энди кафолатланган асосий таркиб футболчиси бўлмаслигини ва сардорлик боғичини топшириши кераклигини таъкидлаган.
Шунингдек, Неймарнинг афсонавий 10-рақами қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорга берилади. Бундан ташқари, футболчининг майдондан ташқаридаги хулқ-атвор ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятга оид янги интизомий қоидалар ҳам жорий этилди.
Хабарларга кўра, Неймар бу ўзгаришларни табассум билан қабул қилган ва турнирда жамоага ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилишга ваъда берган. Унинг ёрдамчи ролини қабул қилишга тайёрлиги Карло Анчелоттини уни 26 кишилик таркибга киритишига сабаб бўлган.
Маълумот учун, Бразилия мундиалнинг гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши майдонга тушади. Ҳозирда Неймар 79 та гол билан Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб қолмоқда.
Live
Барчаси