Юраги бетоблар кўрмасин! Nexia автобус билан тўқнаш, 3 киши қурбон бўлди

Жамият 15499
image

Бухоро вилоятида автобус билан тўқнашган Nexia-2 автомашинаси ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 29 ноябрь куни тахминан соат 07:00 ларда Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси Бухоро вилоят Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Қорақалпоғистон А-380 йўлининг 305 кмда ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, ушбу йўналишда келаётган Higer русумли автобуснинг олд қисми билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда Nexia-2 автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари ва вафот этганларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, ҳолатнинг тафсилотлари юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида 3 та машина ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 466
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×
×