Nexia-3 уриб юборган фуқаро вафот этди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган йигитнинг онасининг мурожаати тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу вазият юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси баёнот билан чиқди.

Қайд этилишича, воқеа 2021 йилнинг 25 августида Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасида содир бўлган. Nexia-3 бошқараётган фуқаро кутилмаганда Маtiz орқасидан чиқиб келган йигитни уриб юборган. 1997 йилда туғилган йўловчи воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилган.

Таъкидланишича, тергов жараёнида барча зарурий ҳаракатлар ўтказилган. Жумладан, судга оид автотехник экспертиза тайинланган. Терговнинг 2021 йил 15 ноябрь кунидаги хулосасига кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси вазиятида Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси ўз вақтида кескин тормоз бериш йўли билан ҳодисанинг олдини олиш имкониятига эга бўлмаган.

Тергов жараёнида ҳайдовчининг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Қарордан норози бўлган тарафлар юқори турувчи органларга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзо Улуғбек тумани

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг