Netflix'нинг янги фильми ваҳима уйғотяпти
Маданият-санъат
−
13 Июль 2023
14406Netflix’нинг “Номаълум: Қотил роботлар” фильми инсонлар орасида роботлар билан боғлиқ келажакка нисбатан қўрқув уйғотяпти. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Netflix мухлислари янги 4 серияли “Номаълум: Қотил роботлар” фильмини томоша қилгандан сўнг инсоният хавф остида, деган хулосага келдилар. Ҳатто, баъзи томошабинлар сунъий интеллектнинг кучидан қўрққани сабаб ухлашга қийналмоқда.
“Netflix’нинг “Номаълум: Қотил роботлар” фильми ҳайратланарли, ўйлантирувчи ва даҳшатли босинқирашдир”, деб ёзди фойдаланувчилардан бири Twitter'да.
“Қотил роботлар ҳазил эмас. Агар сунъий интеллектни жиддий қабул қилмасангиз, нима бўлиши мумкинлигини билиш учун Netflix сериясини томоша қилинг", деб ёзган бошқа бир фойдаланувчи.
Баъзи томошабинлар эса фильм “Терминатор” серияларидаги мудҳиш воқеаларни эслатиши ҳақида айтмоқда.
"Эски "Терминатор" фильмлари инсоният учун тобора эҳтимолий келажакка ўхшай бошлади", деб ёзган томошабинлар YouTube платформасида.
Янги фильм сунъий интеллект билан ишлайдиган роботлар уруш қиёфасини қандай ўзгартираётганини акс эттиради. Унинг биринчи қисми 10 июль куни премьера қилинди.
Эслатиб этамиз, Netflix “Wednesday” фильмининг янги мавсуми суратга олинаётгани ва яқин кунларда эълон қилинишини хабар қилган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси