Нетаньяхунинг суди сентябргача қолдирилди 

Олам

image

Қуддус округ суди Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг кўрсатма беришини яна бир бор кечиктирди. Бу сафар Нетаньяхунинг касал бўлгани бунга сабаб бўлди. Бу ҳақда “The Times of Israeil” хабар берди.

Тингловлар 21 ва 22 июль кунлари бўлиб ўтиши керак эди, бироқ 20 июль куни Нетаньяху идораси Бош вазир овқатдан заҳарлангани сабабли ўзини ёмон ҳис қилаётгани ва шу сабабли унга кейинги уч кун давомида уйда қолиш буюрилгани ҳақида хабар берди. Бош вазирнинг адвокати Амит Ҳадад тингловни кейинга қолдиришни илтимос қилди.

Газетанинг қайд этишича, Бош прокуратура рози бўлган, бироқ Нетаньяхунинг кўрсатмаларини 23 ва 24 июль кунлари тинглашни таклиф қилган. Бироқ тақвимдаги бошқа суд мажлислари билан зиддият юзага келгани сабабли, суд келаси ҳафта Бош вазирнинг кўрсатувини бекор қилишга қарор қилган. Июль ойи охирида Исроил судлари ёзги таътилга чиқади ва натижада Нетаньяху маҳкамаси энди сентябрга қолдирилди.

2019 йилнинг 21 ноябрида Исроил Бош прокурори Нетаньяхуни учта иш бўйича порахўрлик, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилишда айблаш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди. Бош вазир ўзига қўйилган барча айбловларни бир неча бор рад этган. Айблов хулосалари 2020 йил 28 январь куни Қуддус туман судига топширилган.

Нетаньяху 2024 йил декабрида судда кўрсатма беришни бошлаган, бироқ ўшандан бери тингловлар турли сабабларга кўра тўхтатилган, бекор қилинган ёки қолдирилган. Охирги марта Бош вазир ўтган ҳафта бошида ўз кўрсатувини якунлаб, Суриядаги вазият кескинлашгани сабабли фавқулодда хавфсизлик хавотирларини келтириб чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 июль куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху “яроқсиз ёки бузилган” озиқ-овқатдан заҳарланди ва ичак яллиғланиши билан касалланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Қуддус Исроил Биньямин Нетаньяху Амит Ҳадад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг