Нетаньяхунинг БМТдаги чиқиши бойкот қилинди (видео)

Олам

image

Бугун, 26 сентябрь куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаш учун минбарга чиққанда залда узоқ вақт қичқириқлар янгради ва сўнгра кўплаб мамлакат етакчилар оммавий равишда зални тарк этди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.

Нетаньяхуга минбарга чиқишга таклиф берилгач, дипломатлар ўринларидан туриб, оммавий тарзда зални тарк эта бошлаган. Бундан ташқари, Бош вазир саҳнага чиққан пайтда залда узоқ вақт давомида норозилик қичқириқлари эшитилган. Зални тарк этганлар орасида кўплаб араб давлатлари вакиллари ҳам бўлган.

Баъзи делегациялар эса умуман Исроил Бош вазирининг нутқи учун залга ҳам кирмаган. 2024 йилдаги каби Нетаньяху бу сафар ҳам бўш залда чиқиш қилган.

Исроил Бош вазирининг кўрсатмаси билан мамлакат армияси Ғазо секторида карнайлар ўрнатган ва Нетаньяхунинг нутқи у ердаги аҳолига ҳам эшиттирилган. Бундан ташқари, минглаб фаластинликларга Нетаньяху номидан хабарлар юборилган. Бош вазирнинг девони БМТ штаб-квартирасида ҳам “ҲАМАСнинг даҳшатли фильми” деб номланган видеолавҳаларни намойиш қилган. Ушбу фильм кадрларида 2023 йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроилга уюштирилган ҳужуми тасвирлари бор.  

Ўз нутқини Нетаньяху Ғазода ҲАМАС томонидан ушлаб турилган гаровдагилар оилаларига мурожаат билан бошлаган. 

“Ўтган йили мен бу ерда туриб, дунёга хавф солаётган Эроннинг ёвузлигини кўрсатган эдим. Бу минтақанинг барқарорлигига ва менинг давлатим – Исроилнинг мавжудлигига таҳдид солмоқда”, деган Бош вазир. 

Вазир, шунингдек, унинг гапларини тинглаб турган асирдагиларга мурожаат йўллаган. 

“Мен гаровдагиларимизга бевосита мурожаат қилмоқчиман. Аввал иврит тилида, сўнг инглиз тилида гапираман. Азиз қаҳрамонларимиз! Сизларга Исроил Бош вазири гапиряпти. Биз сизларни бир лаҳзага ҳам унутмадик. Сизларни уйга қайтариш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Ҳар бирингизни қайтарамиз”, дея урғулаган Нетаньяху. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп араб ва мусулмон етакчиларига Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳилини аннексия қилишига рухсат бермаслигига ваъда қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС Биньямин Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеяси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг