Нетаньяху ўзини Гитлер, Муссолини ва Сталин билан тенглаштирди – Эрдўған
Олам
−
09 Март
7653Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва унинг жамоаси ўзларини Адольф Гитлер, Бенито Муссолини ва Иосиф Сталин билан тенглаштирди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 9 март куни Истанбулда бўлиб ўтган Фанни тарғиб қилиш жамғармаси Бош ассамблеясининг 53-конгрессида маълум қилди.
Туркия раҳбари 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторида геноцидда айбланган Исроилнинг ҳужумлари оқибатида 32 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлганини, 72 мингдан зиёди яраланганини эслатди. Эрдўған қарийб 2 миллиард кишилик мусулмон давлатлари Фаластин халқи олдидаги биродарлик бурчини тўғри маънода бажармаганидан афсусда эканини билдирди.
"Ғазо секторида содир этилган инсониятга қарши жиноятлар билан Нетаньяху ва унинг жамоаси ўз исмларини давримизнинг нацистлари сифатида Гитлер, Муссолини ва Сталин номларига боғлади", деб таъкидлади Ражаб Тойиб Эрдўған.
Туркия раҳбари Анқаранинг Фаластин анклавига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларига эътибор қаратди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери Туркия Ғазо сектори аҳолисига 40 минг тонна гуманитар ёрдам жўнатган бўлиб, улар жами 19 та рейс ва 7 та фуқаролик кемалари орқали амалга оширилган.
“Биз Миср ҳукумати билан яқинда ривожланаётган муносабатлардан фойдаландик ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказдик”, дея давом этди Эрдўған.
Президентнинг сўзларига кўра, бир кун аввал Ғазо сектори аҳолиси учун Турк Қизил Ярим Ой жамияти орқали жўнатилган 3 минг тонна гуманитар ёрдам юкланган кема Мисрнинг Эл-Ариш портига яқинлашмоқда.
Эрдўған Фаластин фракциялари Туркиянинг Фаластин халқи курашини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг асосий гувоҳи эканини таъкидлади. Туркия раҳбари Фаластин масаласида 15 йил аввал эгаллаб турган қатъий позициясини бугун ҳам сақлаб келаётганини таъкидлади.
"Фаластин даъвосини энг юқори даражада, давлат ва халқ даражасида қўллаб-қувватловчи давлат, шубҳасиз, Туркиядир", деб таъкидлади Президент.
Туркия етакчисининг қўшимча қилишича, Туркия ҲАМАС ҳаракатини қатъий қўллаб-қувватлайди ва унинг етакчилари билан ҳар қандай мавзуда хотиржамлик билан музокаралар олиб боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь