Нетаньяху Twitter'дан Трамп билан тушган суратини ўчириб ташлади
Олам
−
12 Январь 2021
3846Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўзининг Twitter'даги саҳифасидан АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп билан бирга тушган фотосуратини олиб ташлади.
Таъкидланишича, узоқ вақт давомида Бош вазирнинг аккаунтида ўзи ва Трампнинг Оқ уйдаги учрашув пайтида олинган сурати жойланиб турган.
Нетаньяху суратни олиб ташлаганига ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Бугун, 12 январь куни Нетаньяху саҳифасига коронавирус инфекциясига қарши эмланаётгани акс этган суратни жойлаган. Суратга "Исроил фуқаролари, ҳаётга қайтиш", дея изоҳ қолдирган.
Маълумот ўрнида, Исроил раҳбари 9 январь куни коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг иккинчи дозасини қабул қилган.
Маълумот учун, Twitter маъмурияти “зўравонликни янада қўзғатиш хавфи туфайли” Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйганди. Шундан сўнг, Трампнинг сайловолди штаби аккаунти ҳам блокланди.
Шунингдек, унинг Facebook, Instagram, Twitch, Snapchat’даги саҳифалари ҳам блокланганди.
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15