Нетаньяху Тель-Авивдаги портлашлар ортидан Ғарбий Соҳилда ҳарбий операция бошлашни буюрди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Тель-Авивнинг Бат-Ям шаҳрида автобуслар портлаши ортидан Исроил армиясига Ғарбий Соҳилдаги “террорчилик марказлари”га қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлашни буюрди. Бу ҳақда унинг идораси бугун, 21 февраль куни хабар берди.

Маълумотга кўра, Исроил “терроризм ўчоқларига қарши кучли операция” ўтказади. Нетаньяху, шунингдек, Исроил полицияси ва давлат хавфсизлик хизматига мамлакат шаҳарларида янги ҳужумларнинг олдини олиш учун “профилактик чораларни кучайтириш” ҳақида топшириқ берган. Бу қарор Мудофаа вазири Исроил Кац, Исроил армиясининг бош штаби раҳбари генерал-лейтенант Херци Ха-Леви, хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Бар ва Исроил полицияси комиссари Даниэль Леви иштирокидаги учрашувдан сўнг қабул қилинган.

Мудофаа вазири Исроил Кац ҳам Исроил армиясига Бат-Ямдаги портлашларга жавобан Ғарбий Соҳилдаги аксилтеррор операцияларни кучайтириш ҳақида кўрсатма берган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 февраль куни Тель-Авивнинг жанубида жойлашган Бат-Ям шаҳрида бир нечта автобус портлаган эди. Исроил полицияси воқеа оқибатида жабрланганлар йўқлигини, гумонланувчилар қидирилаётганини хабар қилган. Транспорт вазири Мири Регев мамлакат бўйлаб барча автобуслар, поездлар ва трамвайларни текширишни буюрган. У, шунингдек, Марокашга ташрифини тўхтатиб, зудлик билан Исроилга қайтишини эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Биньямин Нетаньяху Ғарбий Соҳил Тель-Авив

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг