Нетаньяху сўзидан қайтди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Мудофаа вазири Йоав Галантни ўз лавозимида қолдиришга қарор қилганини айтди. Бу ҳақда у кеча, 10 апрель куни кечқурун Тель-Авивда хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашувига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Ўртамизда, ҳатто, жиддий келишмовчиликлар ҳам бўлган, бироқ мен уларни ортда қолдирдим. Биз биргаликда ишлашда давом этамиз”, – деган Исроил Бош вазири. 

Таъкидлаш жоизки, ўтган ҳафтада Исроилда хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашди. Мамлакат ҳудуди деярли бир вақтда Ғазо сектори, Ливан ва Суриядан зарбаларга учради. Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда тўқнашувлар давом этди. Шундай вазиятда Мудофаа вазири ўз вазифасини давом эттирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 март куни Нетаньяху хорижда сафарда бўлган бир пайтда суд тизимини ислоҳ қилишни тўхтатишга чақирган Мудофаа вазирини истеъфога чиқарган, бунинг ортидан эса норозилик ҳаракатлари янада кучайганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуддус Исроил Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг