Нетаньяху Сурия чегарасига борди (видео)
Олам
−
08 Декабрь
9776Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакатнинг Сурия билан чегарасига борди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Унинг айтишича, Сурия президенти Башар Асад режимининг қулаши Исроилнинг Эронга ҳужумлари ва Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватловчи Ливан “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати натижасидир. Унинг сўзларига кўра, Сурияда ҳокимиятнинг ўзгариши Исроил учун янги имкониятлар очади.
“Бу Эрон ва Асад режимининг асосий тарафдори – “Ҳизбуллоҳ”га қарши берган зарбаларимизнинг бевосита натижасидир. Бу бутун Яқин Шарқда ушбу репрессив ва золим режимдан халос бўлишни истаганлар орасида занжирли реакцияга сабаб бўлди”, дея Нетаньяхунинг сўзларини келтирган Бош вазир офисининг маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман Теlegram'даги саҳифасида.
Нетаньяху бир кун олдин Исроил армиясига буфер зона ва уни назорат қилувчи позицияларни эгаллашга буйруқ берганини айтганди. Унинг аниқлик киритишича, Сурия билан чегарадош ҳудуд 1974 йилдаги келишувга кўра демаркация қилинган. Нетаняхунинг айтишича, делимитация бўйича келишув Сурия қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши туфайли барбод бўлган, шу сабабли Исроил буфер зонани эгаллаб олган.
“Бу келишув бузилди, Сурия қўшинлари ўз позицияларини ташлаб кетди”, деди Бош вазир.
Унинг қўшимча қилишича, Исроил Сурияда яшовчи дўст халқлар билан яхши қўшничилик сиёсатига содиқ қолади. Шунингдек, у Исроил билан тинч-тотув яшашни истаган курдлар, насронийлар ва мусулмонлар ҳақида ҳам гапирган.
Маълумотларга кўра, Сурия армиясининг икки минг аскари ҳарбий формада Ироқ ҳудудига кирган, қўшни республика кучлари уларни қабул қилган. Ҳозирда улар учун қурилаётган лагерь Сурия чегарасидаги “Ал-Қайим” назорат-ўтказиш пункти ёнида ташкил этилган. Ҳокимият ҳарбий хизматчиларга зарур ёрдам кўрсатади ва вақтинча жойлаштиришни таъминлайди. Аммо чегарани кесиб ўтаётган суриялик аскарларнинг кейинги тақдири ҳақида қарор қабул қилинмаган.
Ироқ ва Сурия чегараси жанглар фонида тўлиқ ёпилган. Ироқ ҳукумати Суриядаги воқеалар мамлакат хавфсизлигига таъсир этишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.
Бугун, 8 декабрь куни “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи бошчилигидаги исёнчи кучлар Сурия пойтахти Дамашққа кирди ва мамлакат раҳбари Башар Асад режими ағдарилганини эълон қилди. Маҳаллий аҳоли AFP агентлигига шаҳарда кучли отишма овозлари ҳақида маълум қилган. Исёнчилар коалицияси ижтимоий тармоқларда Асад қочиб кетгани ва мамлакат пойтахти озод қилинганини эълон қилган. Сурия армиясининг икки юқори мартабали зобити “Reuters” агентлигига мамлакат президенти Башар Асад Дамашқдан номаълум томонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда аввалроқ CNN тарқатган маълумотни Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ҳам тасдиқлаган. Ташкилот раҳбари Рами Абдел Раҳмонга кўра, Асад Дамашқ халқаро аэропортидан учиб кетган. “Reuters”га кўра, Башар Асад самолёт ҳалокатида вафот этган бўлиши мумкин.
Сурия бош вазири Муҳаммад Ғози ал-Жалолий Facebook’да эълон қилинган видеода ҳукумат ваколатларини Сурия халқи томонидан маъқулланган ҳар қандай раҳбариятга топширишга тайёрлигини айтган. Сурия қуролли мухолифат қўмондонлари Дамашқда маҳаллий вақт билан соат 16:00 дан бошлаб эрталаб соат 5:00 гача давом этадиган комендантлик соати жорий этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Суриядаги сўнгги воқеаларга муносабат билдирганди. Унга кўра, Сурия президенти Башар Асад ва қуролли можаро иштирокчилари ўртасидаги музокаралар туфайли у ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш бўйича кўрсатмалар бериб, президентлик лавозимини тарк этишга қарор қилган ва мамлакатни тарк этган. Россия бу музокараларда иштирок этмаган. Вазирликнинг Дамашқ қуролли можаро вакиллари томонидан босиб олинганидан кейин берган баёнотида Россия Суриядаги мухолиф гуруҳларнинг барча аъзолари билан алоқада экани маълум қилинган.
Шунингдек, Суриядаги Россия фуқароларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Россия томони, шу билан бирга, Сурия жамиятининг барча этно-конфессионал кучларининг фикрларини ҳурмат қилишга чақирган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15