Нетаньяху шошилинч йиғилиш ўтказади

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон билан кескинлашиб бораётган қарама-қаршиликлар фонида маҳаллий вақт билан соат 11:00 да хавфсизлик кабинети йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда бир қатор Исроил оммавий ахборот воситалари хабар берди.

The Times of Israel нашри номини ошкор қилмаган манбага таяниб хабар қилишича, йиғилиш тор доирада ўтказилади ва унда фақат ҳукуматнинг асосий вазирларидан иборат кичик гуруҳ иштирок этади.

Қайд этилишича, йиғилиш кун тартибининг асосий мавзуси Исроил ва Эрон ўртасидаги тобора кучайиб бораётган зиддият ҳамда хавфсизлик билан боғлиқ масалалар бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 июнь куни Эрон Исроилнинг шимолий ҳудудларига бир неча тўлқинда ракета ҳужумларини амалга оширганди. Исроил Мудофаа армиясининг (ЦАҲАЛ) маълум қилишича, Эрон томонидан учирилган барча ракеталар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинган. 

Эрон расмийлари Исроилни Байрут жанубидаги нишонларга зарба бериш орқали “барча қизил чизиқлардан ўтганини” таъкидлаган. Аввалроқ, Исроил Ливан пойтахти жанубида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” объектларига зарба берганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг