Нетаньяху Озарбайжонга боради
Олам
−
24 Апрель
5429Жорий йилнинг май ойида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху расмий ташриф билан Озарбайжон Республикасига боради. Бу ҳақда Ynet хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош вазир Бакуга расмий ташриф билан боради ва ташриф доирасида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашади.
Нашрга кўра, ташриф мамлакатнинг қўшниси Эрон ва АҚШ ўртасида янгиланган ядровий музокаралар фонида кечади ва унда Туркиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки бўйича давом этаётган музокараларга эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шунингдек, кун тартибида Озарбайжоннинг Иброҳим келишувига қўшилиши, Исроил билан икки томонлама алоқаларни кенгайтириш ва Бакунинг Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Ташрифнинг расмий санаси ҳозирча маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Гаагадаги Халқаро жиноий суди юрисдикциясини тан олган Венгрияга давлат ташрифи билан борган эди. Кейинчалик, Венгрия Бош вазири маъмурияти раҳбари Гергей Гуйяш айнан Нетаньяху ташрифи доирасида Венгрия Халқаро жиноий суддан (ХЖС) чиқиши ҳақида огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси