Нетаньяху Оқ уйдалигида намойишчилар уни ҳибсга олишни талаб қилди (видео)
Олам
−
05 Февраль
6729Кеча, 4 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашар экан, Фаластин тарафдорлари Оқ уй олдида тўпланиб, Нетаньяхунинг Вашингтонга ташрифига норозилик билдирди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Намойиш Трамп ва Нетаньяхунинг Овал кабинетдаги учрашуви чоғида бўлиб ўтди. Намойишда турли фуқаролик жамияти ташкилотларидан юзлаб одамлар иштирок этди.
Намойишчилар Фаластин байроқларини ушлаб, қуйидаги шиорларни айтишди:
- “Фаластинга озодлик!”
- “Геноцид Бош вазир!”
- “Уруш жиноятчисини қабул қилишни бас қилинг!”
Бундан ташқари, намойишчилар “Нетаньяху уруш жиноятчиси!” ва “Исроил ўлдирмоқда!” деган ёзувларни кўтариб туришган.
Намойишчилар, шунингдек, Нетаньяхуни Ғазо секторида уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун Халқаро жиноий суд (ХЖС) томонидан чиқарилган ҳибсга олиш ордери остида ҳибсга олишни талаб қилишди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 4 февраль куни Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашувдан сўнг Қўшма Штатлар Ғазо секторини назорат остига олишини айтганди.