Непалда 40 нафар йўловчиси бўлган автобус дарёга қулаб тушди (видео)
Олам
−
23 Август
3397Непалда 40 нафар ҳиндистонлик бўлган автобуснинг дарёга қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди, шунингдек, бедарак йўқолганлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда “India Today” нашри хабар бермоқда.
Ҳиндистонлик йўловчилар Похарадаги Мажҳери курортида истиқомат қилишган. Автобус бугун, 23 август куни эрталаб Похарадан Катмандуга кетаётган бўлган.
Қуролли полиция кучлари Непал Фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича ўқув мактабидан полиция катта бошлиғи Мадхав Паудел бошчилигидаги 45 нафар ходим авария жойига етиб борган ва ҳозирда қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Маълумот учун, ўтган ойда 65 га яқин йўловчини олиб кетаётган иккита автобус кўчки оқибатида Непалдаги Трихули дарёсига қулаган. Ҳодиса оқибатида 50 дан ортиқ одам, жумладан, етти ҳиндистонлик ҳалок бўлгани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Эронда покистонлик зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учраган эди.
LiveБарчаси