Непал фуқароларига Россия ва Украинада ишлаш учун рухсатнома беришни тўхтатди

Олам

image

Непал ҳукумати мамлакат фуқароларига Россия ва Украинада ишлаш учун рухсатнома беришни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” хорижда ишга жойлаштириш департаменти директори Кабираж Упретига таяниб хабар берди.

Бундай қарор Украинадаги урушда мамлакатнинг бир неча фуқароси ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинган.

Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, Россия қўшинларида 200 нафаргача Непал фуқароси хизмат қилган. Непал Ташқи ишлар вазирлиги 100 га яқин непаллик ҳамон бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Упрети рухсатнома беришни тўхтатиш қарори фуқаролар хавфсизлиги учун қабул қилинганини билдирган.

“Reuters”нинг таъкидлашича, Непал фуқаролари чет элда ишлаш учун расмийлардан рухсат олишлари керак.

Бу фавқулодда вазиятларда давлат ёрдамига ёки вафот этган тақдирда оилага товон пулига ишониш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Непал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг