Немис футболи афсонаси Герд Мюллер оғир хасталикдан вафот этди

Спорт

image

Бугун, 15 август куни афсонавий немис ҳужумчиси Герд Мюллер 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Бавария” клуби хабар берди

“Бугун дунё музлаб қолди. Клуб ва унинг барча мухлисларига шуни маълум қиламизки, афсонавий Герд Мюллер 75 ёшида вафот этди”, дейилади хабарда.

Мюллер 1964-1979 йиллар давомида Мюнхеннинг “Бавария” клуби футболчиси сифатида 4 марта Бундеслига ва Германия кубоги, 3 марта Европа чемпионлар кубоги, шунингдек, бир марта қитъалараро кубокни қўлга киритган.

Германия терма жамоасида ўйнаган Мюллер 1974 йилда Жаҳон, 1972 йилда Европа чемпиони бўлган.

Шунингдек, собиқ футболчи “Олтин бутса” (1970, 1972), “Олтин тўп” (1970) совринига сазовор бўлган ва Германия чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурари (365 та гол) мақомига эга. У фаолияти давомида 626 расмий учрашувда 557 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Маълумот учун, Герд Мюллер сўнгги йилларда альцгеймер хасталиги билан курашиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Бавария Герд Мюллер Жаҳон чемпиони Немис футболи афсонаси

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг