Нега бундай бўлганини тушунолмаяпман – Гвардиола “Арсенал”га мағлубият ҳақида

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола “Арсенал”га учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Бундай мағлубиятдан кейин бирор сўз айтиш қийин. Ғурурим ер билан битта бўлди. Ўйинни томоша қилиш учун келган барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Охирги 30 дақиқада кўрсатган ўйинимизни ҳеч қандай сўз билан оқлаб бўлмайди. Бундай ҳисобда мағлуб бўлиш албатта ёқимсиз ҳолат. Яхши ўйнаётгандик, ҳисоб ҳам тенг эди. Аммо ўйиннинг якуни мени ғазаблантирди. Нега бундай бўлганини ҳали ҳам тушуниб ета олмаяпман. Футболчилардаги иштиёқ сўнмаслиги керак, буёғига бир жамоа бўлиб ўйнашимиз керак”, дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 февраль куни АПЛ 24-тури доирасида “Манчестер Сити” “Арсенал” меҳмони бўлди ва йирик 5:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу баҳсни ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов захира ўриндиғида кузатиб борди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Манчестер Сити Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг