Ҳусанов майдонга тушмаган ўйинда “Ман Сити” 5 та гол ўтказиб юборди

Спорт

image

Бугун, 2 февраль  куни АПЛ 24-тури доирасида “Арсенал” меҳмони бўлган “Манчестер Сити” йирик 5:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Эдегор ҳисобни очди. 55-дақиқада Холанд мувозанатни тиклади. Шундан кейин мезбонлардан Парти, Льюис-Скелли, Хаверц ва Нванери гол уриб, жамоасининг йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. 

Ўйинда “шаҳарликлар” сафида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов захира ўриндиғида қолдирилди. 

Шу тариқа, лондонликлар очколар сонини 50 тага етказиб етакчи “Ливерпуль” билан фарқ 6 очколигича қолмоқда. “Манчестер Сити” эса 41 очко билан 4-ўринда қоладиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Арсенал Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг