Нега АҚШга чартер рейс йўқ?

Жамият 6594
image

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги штабига нега АҚШга чартер рейси йўқлиги ҳақида савол келиб тушди. Ушбу саволга Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов жавоб бериб ўтди.

– Ҳозирда чартер рейслар амалга оширилмоқда. Лекин нимагадир АҚШга чартер рейс қўйилмаган. АҚШдан Ўзбекистонга келмоқчи бўлган фуқаролар кўп. Илтимос, АҚШга чартер рейс қўйилиши тўғрисида батафсил тўхталиб ўтсангиз.

"Чартер рейслар фақатгина Республика махсус комиссияси қарори билан йўлга қўйилади.

Қачон чартер қўйиш масаласи Ўзбекистондаги стационар карантин ўринларининг сони ва бошқа омилларни кўриб чиққан ҳолатда белгиланади.

Чартер рейслар тўғрисидаги маълумотлар Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқлангач Транспорт вазирлиги расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади. Турли-туман информацион сайтлар томонидан эълон қилинаётган норасмий маълумотларга ишонманг", дейди Наврўз Ашурматов.

Аввалроқ, хориждаги Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун жорий йилнинг 8-21 июнь кунлари амалга ошириладиган чартер рейслар жадвали эълон қилинган эди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 252
Рейтинг: 2.9
t
×