“Нефтчи” уч йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага йўл олди
Спорт
−
07 Октябрь 2021
5168Ўзбекистон Про лигасининг 20-тури доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Ғиждувонда “Нурафшон”ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва муддатидан олдин Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Илҳом Мўминжонов шогирдлари Ойбек Қиличевнинг дубли, Акмал Шораҳмедов ва Марко Обрадовичнинг голи эвазига 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғиждувон клубининг ягона голи Санъат Шихов томонидан киритилди.
Ғалаба эвазига ҳисобидаги очколар сонини 40 тага етказиб олган “Нефтчи” уч йиллик танаффусдан сўнг, Ўзбекистон Суперлигасига йўлланмани қўлга киритди.
Ўзбекистон профессионал лигаси низомига мувофиқ, жорий мавсумда Про лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар элитага йўл олади. Фарғоналиклар ва 3-ўриндаги “Нурафшон” клуби орасидаги фарқ 16 очкони ташкил этади ва қолган 4 та ўйинда қандай натижа қайд этилишига қарамай, клуб 2-ўриндан пастга тушмайди.
Маълумот учун, Фарғона клуби 2018 йилги мавсумда мусобақа жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб, Суперлигани тарк этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь