Нефть-кимё заводида йирик портлаш юз берди (видео)

Олам 6286
image

Испанияда нефть-кимё заводида йирик портлаш юз берди. Ҳодиса Таррагона провинциясида (Каталония мухтор жамоати) содир бўлган. Бу ҳақда Испания фуқаро муҳофазаси хизмати хабар берди.

Портлаш ва унинг ортидан юзага келган ёнғин натижасида ҳозиргача, 8 киши жабрлангани аниқланди. Икки киши оғир куйиш жароҳатини олган ва аҳволи жиддий. Бошқа бир жабрланувчи ўрта даражада куйган, қолган 5 нафар одам енгил куйиш жароҳати олган. Маҳаллий ҳокимият бир киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

Ёнғин жойига каталон женералитети раҳбари Ким Торра етиб келган. У ҳалок бўлган одамнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, фуқаролардан ваҳимага тушмасликни сўраган.

Фуқаро муҳофааси хизмати маҳаллий аҳолидан уйидан чиқмай, ойна ва эшикларни ёпиб ўтиришни жиддий илтимос қилган. Хизматнинг маълум қилишича, ҳавода токсик булут йўқ.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 3
t
×