Назарбоевнинг жияни 6 йилга қамалди
Олам
−
26 Сентябрь 2022
7072Остона суди Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулига нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар берди.
“Сатибалдиули 28-модда 3-қисми; 189-модда 4-қисми 2-банди; 195-модда 4-қисми 2-банди билан айбдор деб топилсин. Қайрат Сатибалдиули мудки мусодара қилиниб, давлат хизмати ва миллий компанияларда лавозимларни эгаллаши 10 йилга тақиқланиб, олти йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин”, дея ҳукмни Остона шаҳрининг Бойқўнғир тумани 2-сонли суди судьяси Нурлан Баяхметов ўқиб эшиттирди.
Судья жазони ўртача хавфсизлик тизимидаги жазони ижро этиш муассасасида ўташ ҳақида қарор қилди.
“Президентга Сатибалдиулини миллий хавфсизлик органлари генерал-майори унвони, шунингдек, “Курмет” ва “Парасат” орденларидан маҳрум этиш тўғрисида таклиф киритилсин”, дея қўшимча қилди судья.
Эслатиб ўтамиз, давлат айбловчиси Қайрат Сатибалдиулига олти йил қамоқ жазосини сўраган эди.