Назарбоевнинг қизи ва куёви Қозоғистоннинг энг бой одамлари бўлди
Олам
−
03 Январь
14264Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Динара Кулибоева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибоев яна энг бой қозоғистонликлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.
2024 йилда Тимур Кулибоевнинг бойлиги 4,6 миллиард долларга етди. Унинг турмуш ўртоғи Динара Қулибоевада ҳам шундай маблағ бор. “Forbes” дунё рейтингида эр-хотин 627-ўринни эгаллаб турибди.
Қулибоевларнинг асосий даромади молиявий бизнесдан келади. Оила “АЛМЭКС” компаниясига эгалик қилади, у мамлакатнинг энг йирик банки Қозоғистон “Halyk Bank”ини назорат қилади. Бундан ташқари, уларнинг активларида бир нечта нефть конлари мавжуд.
Охирги марта Кулибоев 2018 йилда биринчи ўринни эгаллаган, ўшанда унинг бойлиги 3,2 миллиард долларга баҳоланган эди.
Маълумот учун, Динара Кулибоева 1967 йилда туғилган ва ўзини қозоқ тадбиркори ва жамоат арбоби сифатида тақдим этиб келади. У Назарбоевнинг ўртанча қизи.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь