Назарбоевга ёдгорлик ўрнатиш таклиф қилинди. Элбоши таклифга муносабатини билдирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Республикада унга ёдгорлик ўрнатиш ғоясини қўллаб-қувватламади. Бу ҳақда унинг Матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилган. 

Ёдгорликни ўрнатиш ғояси Туркий маданият халқаро ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Билол Чакижи томонидан илгари сурилган бўлиб, у Назарбоев “шаҳарни қайта тиклашнинг ташаббускори бўлганини” таъкидлаган эди. 

“Элбоши ушбу фикрни қўллаб-қувватламади. Ёдгорликлар ўрнатиш, меъморий объектларнинг номини ўзгартириш билан боғлиқ бундай “совғалар” унга мутлақо ёқмайди, айниқса, ушбу “совғалар” маҳаллий расмийлар томонидан ташкиллаштирилган бўлса”, деган Айдос Укибай. 

Бундан ташқари, Матбуот котибининг айтишича, Назарбоев бундай эътибор белгиларига муҳтож эмаслигини кўп марта таъкидлаган. 

“Тарихда у ўз номини фақатгина университет ва интеллектуал мактабларга беришга рози бўлган”, дея қўшимча қилган Укибай. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат Халқ ассамблеяси раиси лавозимидан кетиб, ўз ваколатларини Қозоғистоннинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Назарбоев

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг