Назарбоевга назар тегмасин! У энди Фахрий раис
Жамият
−
29 Ноябрь 2019
5615Хабарингиз бор, бугун, 29 ноябрь куни пойтахт Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
Саммит ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди.
Йиғилишда Туркманистон Президентининг таклифига биноан давлат раҳбарлари Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоевни Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувининг Фахрий раиси этиб бир овоздан сайладилар.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви келгуси йили Қирғизистонда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 14-15 октябрь кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан “Туркий кенгашнинг бир умрлик фахрий раиси” сифатида эълон қилинди.
Саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг фахрий раиси эканини англатувчи “Турк дунёсининг энг олий ордени”ни топширди.
LiveБарчаси