Назарбоев Тошкентга келди

Жамият 3856
image

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Шундан сўнг Нурсултон Назарбоев ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви 29-ноябрь куни бўлиб ўтади.

Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 2.9
t
×
×