Бу сенсация бўлади – Назарбоев Президентликдан нега кетганини айтди
Олам
−
22 Октябрь 2021
20553Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев давлат раҳбари лавозимидан кетишига умуртқасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти ҳам сабаб бўлганини тан олди.
“Сизга аввал айтмаган бир ҳақиқатни очаман, бу сенсация бўлади. Мен умуртқамда жиддий жарроҳлик амалиётини ўтказганман. Хаста Президент давлат бошқара олмайди. Аҳволинг шундай экан, мамлакатда нима айб? У азият чекмаслиги керак. Шу аҳволда сафарлар уюштириш, учрашувлар ўтказишни кунига 350 та, давом эттириш керак, лекин бундай соғлиқ билан қандай уддалайсан? Бу ҳам давлат раҳбари лавозимидан кетиш ҳақида қарор қлишимда аҳамиятга эга бўлган. Мен бу ҳақда ҳеч қачон айтмагандим, маъзур тутгайсизлар”, деган Назарбоев “Суратга чизгилар” ҳужжатли фильмидаги интервьюсида.
Назарбоевнинг айтишича, саломатлигидаги муаммо 2011 йилда оммавий тадбир пайтида аниқланган.
“8 март куни биз концертда ўтиргандик, концерт тугади, мен ўрнимдан турдим ва бўлди, оёғимни қимирлата олмадим, нимадир тиқилиб қолди. Мен қўриқчини чақирдим, унга ёнимда туришини айтдим ва унинг қўлини таёқдек ушладим ва унга айтдим: одамлар сезмаслиги учун секин ҳаракат қилайлик. Зал тўла эди. Ва шундай қилиб чиқдим. Текширишни бошладик, менда умуртқада муаммо борлиги маълум бўлди”, деган Элбоши.
Назарбоев аҳволини халққа маълум қилишни билмаганини,кўплаб ишлари борлигига қарамай, кетиши кераклигини ҳам тушунганини таъкидлаган.
“Буни халққа қандай айта олардим? Ҳали қиладиган ишларим бор эди, бироқ кетишим ҳам керак. Ўшанда кетишга тайёр эмасдим. Чунки ўринбосарим масаласи ҳали ҳал бўлмаганди. Маълум вақт ўтгандан кейин шу қарорга келдим. Фикримча, тўғри қарор қабул қилганман. Ўшандан бери 2 йил ўтди ва ҳеч ҳам афсусланмайман”, дейди Нурсултон Назарбоев.
Биринчи Президент шундан бошқа ҳеч бир дардга чалинмаганини ва ҳозир ҳам чалинмаётганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, Назарбоев 2019 йил 19 март куни Президент лавозимидан кетишини эълон қилганди. Эртаси куни эса ваколатини топширгани ҳақилада фармонни имзолаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь