Назарбоев Қозоғистон пойтахти Туркистонга кўчирилиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди
Олам
−
02 Декабрь 2020
11864Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев мамлакат пойтахтини Нур-Султондан Туркистон шаҳрига ўтказилиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
“Бу учун асос йўқ. Бироқ таъкидлаш керакки, бу шаҳар (Туркистон) қадим тарихга эга”, деган Нурсултон Назарбоев “Түркістан: көне мен келешек көпірі” ҳужжатли фильми учун берган интервьюсида.
Элбоши ўз вақтида Хўжа Аҳмат Яссавий бу ерга келиб, Ислом динини ёйганини қўшимча қилган. Бу бутун Турк ва мусулмон олами учун катта аҳамиятга эга.
“Улар бу жойни ҳурмат қилади, уни кўргиси келади. Шунинг учун, пойтахт (кўчириш) ҳақида фикрлар пайдо бўлади”, деб тушунтирган Назарбоев.
Биринчи Президент ҳозирги пойтахтни ривожлантириш ишлари давом эттирилишини маълум қилган.
“Биз кейин ҳам пойтахтимизни ривожлантиришни давом эттирамиз. Аввао унда 200 минг одам яшаган, ҳозир у 1,2 млн аҳолиси бор катта шаҳарга айланди”, деган Нурсултон Назарбоев.