Назарбоев Анталиядаги беш юлдузли меҳмонхонасини Қозоғистон Президенти девонига топширди

Олам

image

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга тегишли “Элбоши” жамғармаси Туркиянинг Анталия шаҳрида жойлашган беш юлдузли Rixos Beldibi меҳмонхонасини давлат мулкига ўтказди. Бу ҳақда 15 ноябрь куни “Forbes” хабар берди.

Қозоғистонда объект “Алатау Отель” ОАЖ сифатида рўйхатдан ўтган. 2021 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, текширилган молиявий ҳисоботга кўра, меҳмонхонанинг 23 фоиздан бироз кўпроқ улуши Давлат мулки ва хусусийлаштириш қўмитасига ва деярли 77 фоизи “Кўчмас мулкни бошқаруви дирекцияси” МЧЖга (хусусий “Элбоши” жамғармаси тасарруфида) тегишли бўлган.

Шу йилнинг февраль ойида Давлат мулки ва хусусийлаштириш қўмитаси “Алатау Отель” АЖ давлат акциялари пакетига эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқларини Қозоғистон Республикаси Президенти девонига топширган эди. Деярли бир вақтда, 16 февраль куни “Кўчмас мулк бошқаруви дирекцияси” МЧЖ компания акциядорлари сафидан чиқди. Шу билан бирга, меҳмонхонанинг текширилган молиявий ҳисоботида Қозоғистоннинг собиқ Президентининг улушни ўтказиш усули бўйича қўшимча тушунтиришлар берилмаган. Бу олди-сотди битими ёки хайр-эҳсон шартномаси бўлганми, номаълумлигича қолмоқда, дейилади мақолада.

Ҳозирда меҳмонхона тўлиқ Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси тасарруфига ва фойдаланишига ўтган ҳамда унинг веб-сайтида қуйи ташкилотлар бўлимига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг