Назарбеков Ўзбекистоннинг Россия билан алоқаси янада мустаҳкамланишидан умидвор

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон-Россия ўртасидаги муносабатлар сезиларди даражада кенгайиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков бугун, 24  май куни Тошкентда ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Маданият бўйича қуйи қўмитаси мажлисида гап очди. Унинг сўзлари Маданият вазирлигининг Telegram'даги каналида келтирилган. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари Преподобная Надежда иштирок этган. 

“Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида маданият, санъат, театр, кино ва маданий-гуманитар соҳанинг бошқа йўналишларида ҳамкорлик муносабатлари сезиларли даражада кенгайиб бормоқда. Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари”, шунингдек, “Ўзбек киноси кунлари” катта муваффақият билан ўтказилгани ҳам бунинг амалий ифодаларидан биридир”, дейди Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Назарбеков. 

Вазир икки мамлакат ўртасидаги маданий муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирган. 

“Сўнгги йилларда етакчи театрлар, музейлар, маданият йўналишидаги олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини ҳам қайд этиш жоиз. Ишончим комилки, бугунги учрашувда эришилган келишувлар Ўзбекистон – Россия маданий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейди Озодбек Назарбеков.

Маданият вазирлигининг Telegram'даги каналида Назарбековнинг номидан келтирилган иқтибосда икки мамлакат маданият вазирликлари ўртасида янги келишувлар имзолангани айтилгану бу келишувлар нима экани, улар ўз ичига қандай мақсадларни олиши очиқланмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия Озодбек Назарбеков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг