Наврўзда барча ўзбекистонликлар 5 кун дам оладими?

Жамият 14501
image
-

Ўзбекистон халқи жорий йил Наврўз байрамида кетма-кет 5 кун дам олади. Ўзбекистон Президентининг “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Наврўз байрами муносабати билан:

•    5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;
•    6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олишади.

Бунда қуйидагича бўлади:

•    19 март шанба — 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
•    20 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
•    21 март, душанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
•    22 март, сешанба  — барча учун қўшимча дам олиш куни;
•    23 март, чоршанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 802
Рейтинг: 3
Теглар
t
×