Наврўзда барча ўзбекистонликлар 5 кун дам оладими?
Жамият
−
14 Март 2022
16388Ўзбекистон халқи жорий йил Наврўз байрамида кетма-кет 5 кун дам олади. Ўзбекистон Президентининг “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Наврўз байрами муносабати билан:
• 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;
• 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олишади.
Бунда қуйидагича бўлади:
• 19 март шанба — 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
• 20 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
• 21 март, душанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
• 22 март, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
• 23 март, чоршанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.
LiveБарчаси