Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Жамият 6279
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий йилги Наврўз байрамида барча ходимлар иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Бунда:

•    20 март – шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
•    21 март – якшанба (Наврўз байрами);
•    22 март – душанба (барча ходимлар учун дам олиш куни - 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).

Дам олиш куни кўчирилгани ҳисобига 27 март - шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 351
Рейтинг: 3
t
×