Тошкентдаги асосий кўчалардан бири Наврўз байрами сабабли ёпилади
Жамият
−
19 Март 3423 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Чилонзор туманидаги 24/7 Ал-Хоразмий янги сайр-гастро туризм кўчасида Наврўз умумхалқ байрами ўтказилиши муносабати билан кўчанинг Ал-Хоразмий айланма йўли қисмидан 2-Қатортол кўчасигача бўлган қисми эрта, 20 март куни соат 15:00 дан 21 март куни соат 24:00 гача транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

“Йўналишларингизни режалаштириш чоғида ушбу ҳолатни инобатга олишингизни ва муқобил ҳаракат йўналишларидан фойдаланишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь