Навоийда ер қимирлади
Жамият
−
02 Январь
3921Навоий вилояти Томди туманида 3,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бугун, 2 январь куни соат 09:17 да ер қимирлаган. Зилзила координаталари: 42,12 градус шимолий кенглик; 64,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда 3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 401 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро вилояти Жондор туманида 3,6 магнитудали зилзила бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси