Навоийда ободонлаштириш бошқармаси 71,6 млн сўмга байроқ сотиб олди
Жамият
−
18 Апрель 2023 9598 1 дақиқа
Навоий вилояти Қизилтепа Туман ободонлаштириш бошқармаси 71,6 миллион сўмга Ўзбекистоннинг 4 та байроғини сотиб олди. Тендер натижалари UzEx Tender'да эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, лотнинг бошланғич қиймати 71,6 миллион сўмни ташкил қилган. Шу йилнинг 13 апрель куни якунланган савдоларда 16 га 8 метр ҳажмдаги битта байроқнинг нархи 16 миллион сўмга баҳоланган.


Тендер ғолиби сифатида “Қизилтепа Элга Сервис” компанияси, захира ижрочиси “Чўлпон Савдо Сервис” тан олинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 24-26 март кунлари ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форумида қилинган харажатлар, жумладан, 70 минг сўмлик сомса, 200 минг сўмлик қулупнай кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь