Навоийда мудҳиш автоҳалокат оқибатида икки киши вафот этди
Жамият
−
24 Февраль 2020
7054Навоий шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки навқирон йигит вафот этди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
Бугун, 24 февраль куни соат 03:50 атрофида фуқаро Ш. Қ. бошқарувида бўлган “Шаҳобиддин Транс” МЧЖга тегишли Matiz русумли автомашинада Навоий шаҳар Ғалаба шоҳкўчаси ва Л.Толстой кўчалари кесишган чорраҳасида ЙТҲ содир бўлган. Маtiz ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмаслиги оқибатида фуқаро Ш. Ҳ бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашина билан тўқнашган.
Содир бўлган автоҳалокат оқибатида Мatiz автомашинаси йўловчилари, яъни 2000 йилда туғилган, Навбаҳор тумани “Навкор” МФЙда истиқомат қилган О.И. ҳамда 1996 йилда туғилган Ф. С. вафот этган.
Шунингдек, мазкур йўл ҳаракати ҳодисасида 2000 йилда туғилган учинчи йўловчи бош мия очиқ жароҳати, кўкрак қафас ёпиқ жароҳати ташхиси билан Навоий шаҳридаги марказий касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Дастлабки хулосаларга кўра ЙТҲ Matiz автомашинаси йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида содир бўлган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ берган маълумотларга кўра ЙТҲда иштирок этган ҳар икки автомобиль ҳайдовчилари йил давомида ЙТҲ содир этмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь