Навоийда мактаб директори ўқувчи қизни уриб, ҳушидан кетказгани айтилмоқда
Жамият
−
20 Октябрь 2022
15434Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳар ХТБга қарашли 11-АФЧЎИМ директори 10-“Г” синфда ўқувчи қизни ургани ва у ҳушидан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мактаб директори Г.Ж. 10-“Г” синф ўқувчисини “бир кун аввал дарсдан қочиб кетгансан”, дея жаҳл устида кўкрак қафасига катта узуги бор қўли билан урган, ўқувчи эса ҳушини йўқотгани айтилмоқда. Шундан сўнг, ўқувчини ота-онаси ва тез тиббий ёрдам машинаси мактабга келган.
Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ҳолат айни пайтда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назоратга олингани ва текшириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Таъкидланишича, жараён якунига етгач, тергов натижаси юзасидан аниқ маълумотлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамда муайян ташкилотларга тақдим этилади.
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида мактаб директори ўқувчисини уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Директор ишдан олиниб, ҳолат бўйича суриштирув бошланган.
LiveБарчаси