Навоийда кондаги портлашда машинист ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Навоий кон металлургия комбинатига қарашли конда амалга оширилган портлатиш ишлари оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Шимолий кон бошқармасига қарашли “Шарқий” конида руда тошларни олиш ишлари билан шуғулланаётган ЭКГ-40 экскаватори кабинасига тоғ жинслари кўчмаси сачраб тушган. 

Оқибатда кабинада бўлган машинист Ш.Ш. тан-жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, ЭКГ-40 русумли экскаватор кабинасида бўлган машинист ёрдамчиси Т.М. бўйин ва ўнг қўл кафт соҳаси 1 ва 2-даражали куйиши тан-жароҳати олган.

Прокуратурага кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Судга оид тиббий экспертиза тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг