Навоийда 8 км йўлга сифатсиз асфальт ётқизилди
Жамият
−
17 Февраль 3122 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Қизилтепа” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларда йўлнинг сифатсиз таъмирлангани ҳолати акс этган хабарлар тарқалди. Транспорт назорати инспекцияси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу объектда Навбаҳор тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси буюртмасига асосан таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлиб, асфальт-бетон қопламали қисмининг умумий узунлиги 8,134 километрни ташкил қилган.
Амалдаги қонунчилик ва лойиҳа талабларига асосан I тамғали “Б” турдаги майда донали, иссиқ, зич асфальт-бетон қоришмаси ётқизиш белгиланган бўлса-да, амалда ётқизилган қоплама бир тўғри чизиқда ётқизилмагани ва кўриниши бир жинслилиги таъминланмагани, қоплама қалинлиги талабга жавоб бермагани аниқланган.
Шунингдек, объектда бажарилган ишлар сифатига аниқ ва холис баҳо бериш мақсадида, лаборатория синовлари ўтказиш учун асфальт-бетон қопламадан “керн” намуналари олинган ва синов ишлари ўтказилган.
Ўтказилган синов натижаларига асосан асфальт-бетон қопламанинг сув шимувчанлик ва зичланиш коэффициенти кўрсатгичлари стандарт ва норматив ҳужжатдаги рухсат этилган талабларга мос келмаслиги аниқланган.
Ҳозирда маълумотлар лаборатория хулосалари билан бирга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Жавоҳир Алиқулов
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль