Навоийда 3 киши ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида Tracker-2 русумли автомашина иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи катта инспектори Фарруҳ Якубов “Zamon” дастурига маълум қилди.

Ҳодиса 3 май куни соат 21:00 ларда Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтган “Когон-Қизилтепа-Тошробод-Янгиқурғон” давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлининг “Когон-Қизилтепа” йўналишида содир бўлган. Мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган Tracker-2 русумли автомашинасини “Когон-Қизилтепа” йўналиши бўйлаб бошқариб бориб, автомашина тезлигини ошириши натижасида бошқарувни йўқотган. Оқибатда, автомашина йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада 2 нафар фуқаро воқеа жойида, 1 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Навоий

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made