Навоийда 2,3 кг соф олтинни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Навоийда умимий қиймати 2,3 килограмм соф қуйма олтинни қарийб 2,5 миллиард сўмга харид қилиб, муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро С.Н. соф қуйма олтинни ўтказиш мақсадида, фуқаро Р.дан 548 грамм соф қуйма олтинни 328,5 миллион сўмга, фуқаро Б.дан 1,7 килограмм соф қуйма олтинни 1,7 миллиард сўмга харид қилган.

Маълум қилинишича, С.Н. Навоий-Самарқанд йўналишида Nexia-2 русумли автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган. Харид қилинган жами 2,3 кг соф қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин

Баҳолаганлар

839

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг