Навоийда 10 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
01 Сентябрь 2020
8263Бугун, 1 сентябрь куни Навоий вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 10 яшар бола вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
ЙТҲ соат 12:18 ларда, Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Зарафшон-Учқудудуқ” автомобиль йўлининг 85-86 километрлари оралиғида юз берган. 1994 йилда туғилган Е.Б. Nexia русумли автомобилни “Зарафшон-Навоий” йўналишида бошқараётиб, чарчоқ оқибатида ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган. Натижада транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган.
Автоҳалокат оқибатида Nexia русумли автомобиль йўловчиси 2010 йилда туғилган Г.Н. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.