Навоийда 10 мингга яқин иш ўрни яратилади

Жамият 2471
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019–2021 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди. 

Қарор билан Дастурни молиялаштириш манбалари тасдиқланди.

Шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида жами 67 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, бу орқали 710 та янги иш ўрни яратилиши белгиланди.

Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган лойиҳалар орқали 7 630 нафар аҳолининг бандлиги таъминланиши назарда тутилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3
t
×