Навоийда ҳоким ёрдамчиси пора олаётганида ушланди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ҳоким ёрдамчиси пора олаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Хатирчи туманида 27 ёшли М.А. 25 млн сўм кредит олиш ва тадбиркорликни бошлаш мақсадида фуқаро Б.Т. орқали шу маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Ш.И.га учрашган. 

Ҳоким ёрдамчиси Ш.И. эса М.А.га тавсиянома текинга берилмаслигини айтган. Мазкур ҳолат юзасидан қилинган мурожаат асосида тезкор тадбир ташкил этилиб, ҳоким ёрдамчиси М.А. дан 100 АҚШ доллари ва 900 минг сўм пулларни олаётган пайтда далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳоким ёрдамчиси Ш.И. ва кредит олувчиларни топиб, унга элтувчи Б.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

“Энг ачинарлиси эса, айни кунда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган Ш.И. бир неча йил муқаддам товламачилик жиноятини содир этиб жазо муддатини ўтаган эди. Аммо, қилмишидан хулоса чиқармаган Ш.И яна бир бор қонун олдида жавоб беришга маҳкум бўлди”, дейилади ИИБ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий пора

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг