Навоийда ҳоким 1 млрд сўмдан ортиқ пулни “еб юборган” мансабдорни лавозимига қайтарди

Local

image

Навоий шаҳар ҳокими 2021 йилда 1 миллиард 53 миллион сўм бюджет маблағини талон-торож қилган Ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсуновни лавозимига қайтарди. Бу ҳақда шаҳaр ҳокими Муродхон Эгамқуловнинг 2023 йил 21 июнь куни имзоланган қарорида келтирилган.

Турсунов Навоий шаҳар судининг 2021 йил 4 мартдаги ҳукмига асосан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва қатор моддаларни қўллаган ҳолда 1 йил 6 ой мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.

Шунингдек, унга нисбатан ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 7 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Эндиликда Юсуф Турсунов Навоий шаҳар ҳокими Муродхон Эгамқуловнинг 2023 йил 21 июндаги қарори билан шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига қайта тайинланди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends