Навоийда ҳайдовчиси ухлаб қолган Cobalt юк машинаси билан тўқнашди. Қурбонлар бор
3-саҳифа
−
29 Июнь 2021
8536Навоийда Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси ухлаб қолиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган Howo юк машинаси билан тўқнашди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши вафот этди. Бу ҳақда Навоий вилояти ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 27 июнь куни соат 14:30 да Навоий вилояти Конимех туманидан ўтган А-379 йўлининг Навоий-Зарафшон-Учқудуқ йўналишида содир бўлган.
Сobalt русумли автомобилда ҳаракатланиб келаётган вақт ухлаб қолган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, шу йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган Howo юк машинаси билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида Сobalt ҳайдовчиси ва унинг ёнидаги йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Конимех тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда Audi юк машинаси билан тўқнашган эди.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси