Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди

Жамият

image

Бугун, 8 ноябрь куни халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилий масала кўрилмоқда.

QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Халқ банки бошқаруви раиси вазифасида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев тайинланиши мумкин.

Шуҳрат Атабаев

Қобул Турсунов нима сабабдан лавозимидан олингани ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, у 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тузилган вилоят ҳокимлари рейтингида Навоий биринчи ўринни эгаллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1029

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг